Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Миробод деҳқон бозори акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 15 март куни соат 10.00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.

Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамият директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
10. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
12. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
13. Жамиятнинг “Умумий йиғилиш ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
14. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
15. Жамиятнинг “ижроия органи ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 9 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-254-38-97, 71-255-78-34.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 20 февраль Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 9 март
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши.

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech